Аввалроқ тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ ҳокимнинг аҳволи яхши эканлиги маълум қилинди.
Ушбу миш-мишларга узил-кесил нуқта қўйиш мақсадида ҳоким шиофхонадан туриб видеомурожаат йўллади. Ҳоким авҳоли яхши эканини, Тошкентда даволанаётганини ва яқин кунларда ишга қайтишини маълум қилган.
Шунингдек, ҳоким аҳволи яхши бўлиб боришида шифкорларнинг меҳнатини ҳам таъкидлаб ўтди.