Тошкент, Қашқадарё ва Хоразмда 181 нафар кишида коронавирус аниқланди. Айни вақтда мамалакатда умумий зарарланганлар сони 19 360 нафарга етди.
Маълум бўлишича, янги касалланганларнинг 89 нафари Қашқадарё вилоятида, 80 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Хоразм вилоятида аниқланган.
ССВнинг хабар қилишича, 24 июлда Ўзбекистонда умумий ҳисобда 492 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шунингдек, кун давомида 323 нафар бемор соғайган, 4 нафар бемор эса вафот этган.
Ҳозирда 8 782 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.