Тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовнинг нутқи видеоси эълон қилинди. Унда ҳоким коронавирус билан зарарланган бемор олдига шифокор бормаслигини маълум қилди.
“Ҳамма уйимизга шифокор келсин дейди. Шифокор уйга бормайди. Агар инфекция билан касалланган беморнинг олдига шифокор борадиган бўлса биз уларни йўқотиб қўямиз. Шунинг учун, иситмаси кўтарилган, COVID-19 белгилари бўлган беморларни кўриш учун, бошқа касалликларни айтмаяпман, бунга шифокор бормайди. Агар биз ҳар битта бўлган қўнғироққа шифокорни жўнатаверсак эртага нима бўлади? Шифокорлар касал бўлади. Улар бугун бизларнинг олтин фондимизга айланиши керак. Ёмон дейиш осон. Лекин ўзингиз шифокорлар кийган кийимни кийиб 1 соат уйингизда юринг. Ундан кейин баҳо беринг”, – дейди ҳоким.
Шунингдек, Турдимов ўз нутқида 99 фоиз шифокорлар ўз хизматларини сидқидилдан олиб бораётганини таъкидлаб, улрга раҳмат айтди.