Мўйноқда минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди

Мўйноқда минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди
Мўйноқда минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Бу ҳақда Президент Халқ қабулхонаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, туманда ВМнинг қарорига кўра қишлоқ хўжалигига ихтисослашган “Мўйноқ келажаги бунёдкорлари” МЧЖ ташкил этилиб, у ерда минг нафарга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланган. Ушбу жамиятга 20 минг гектар ер ажрати берилган. У ерда ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича Президент Халқ қабулхонаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бириктириб берилган.

Хабар қилинишича, туманда ёшлар томонидан жами 8 минг гектарга яқин ер ўзлаштирилиб турли кўчатлар экилган. Хусусан, 1160 гектарига – беда, 1201 гектарига – маккажўхори, 129 гектарига – кунгабоқар, 104 гектарига – қовун-тарвуз, 283 гектарига – кунжут, 1295 гектарига – шоли, 123 гектарига – жўхори ва 16 гектарига – мош экилиб, бугунги кунда айрим экинларни йиғиб олиш ва айримларига парвариш ишлари олиб борилмоқда.

Масалан, бедадан 900 гектари ўриб олинган бўлса, улардан чорвачилик хўжаликлари учун жами 410 тонна силос ва 11,350 дона пресслар жамланди. Ҳозирда қолган экинларнинг 14 гектарида дорилаш ишлари олиб борилмоқда. Экилган маҳсулотларнинг аксарияти ҳосил беришга етишиб қолган.

Ушбу ишларга 46 та техника жалб қилинган.

Мўйноқда минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шунчаки. 27 июл 2020 15:02
    Ракамларни бунданам катта килиб ёзиб бутун дунёга курсатинглар. Улар хакийкий ахволни билмайди шунга балки ишонишар. Бизга курсатишни хожати йук. Хаётда хаммасини куриб турибмиз.
  2. Хакикат 26 июл 2020 18:26
    Статискадан хам баттар кузбуямачиликдан бошка нарса эмас
  3. хамид Нукус 26 июл 2020 11:58
    СТАТИСТИКА факат!!!!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Мўйноқда минг нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди