Ўзбекистонда яна 274 нафар фуқаро коронавирус билан зарарланди. Умумий касалланганлар сони 20 226 нафарга етди.
Маълум бўлишича, янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент вилоятида, 90 нафари Тошкент шаҳрида, 29 нафар Сирдарё вилоятида, 16 нафари Андижон вилоятида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 9283 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 133 нафари оғир, 63 нафари эса ўта оғир аҳволда.