Тошкентда спорт мажмуалари бинолари коронавирус билан касалланганларни даволаш учун ажратилади. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Хусусан, Шайхонтоҳур туманидаги "Ёшлик" спорт мажмуасида ана шундай шароитлар яратилмоқда. Маълум бўлишича, ушбу мажмуа 520 нафар беморларни даволаш учун барча зарур нарсалар билан жиҳозланади. Бунинг учун ўпкани шамоллашга мўлжалланган аппаратлар, кислород баллонлари ва бошқа жиҳозлар олиб келинади. 150 нафар тиббиёт ходимлари ётоқхоналарга жойлаштирилади.
Шунингдек, Сергели туманидаги спорт мажмуаси ҳам ҳудди шундай жиҳозланиб, 250 нафар бемор учун ажратилади. Ҳозирда у ерда қизғин ишлар олиб борилмоқда. Биноларни яқин орада фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.