Тиббиёт ходимларига 9 млрд сўмдан кўпроқ пуллар тўлаб берилмагани маълум бўлди

Тиббиёт ходимларига 9 млрд сўмдан кўпроқ пуллар тўлаб берилмагани маълум бўлди
Тиббиёт ходимларига 9 млрд сўмдан кўпроқ пуллар тўлаб берилмагани маълум бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, вазирлик томонидан пандемия даврида тиббиёт ходимларига тўланиши керак бўлган кунлик тўловлар ва мукофот пуллари бўйича қарздорлик мониторинги ўтказилган. Унга кўра, бугунги кунда тиббиёт ходимларига умумий ҳисобда 9 млрд 9 млн сўм пуллари тўлаб берилмагани аниқланган.

Хусусуан, Қашқадарёда 1 315 нафар тиббиёт ходимларига 6,8 млрд сўм қўшимча ҳақлари ва тўловлар тўланмаган. Вазирлик аралашгандан сўнг ушбу ҳудудда тиббиёт ходимларига 5,3 млрд сўм тўлаб берилган. Самарқандда 694 нафар тиббиёт ходимларига 838,7 млн сўм тўланмаган. Уларга кейинчалик 426,5 млн сўм ундириб берилган. Бухорода 317 нафар тиббиёт ходимларига умумий ҳисобда 353,5 млн сўм тўланиши керак бўлган, лекин ушбу ваъда бажарилмаган. Сирдарёда эса 741,2 млн сўм тўланмаган. Лекин кейинчалик ушбу миқдоринг 633 млн сўми тўлаб берилган. Фарғонада 211 нафар тиббиёт ходимларига тўланиш керак бўлган 163 млн сўмнинг барчаси ундирилган. Жиззахда 27 нафар тиббиёт ходимига ваъда қилинган 36 млн сўм тўланган. Тошкент вилоятида ҳам айтилган 23 млн сўм пуллар тўланган. Қорақалпоғистонда эса ўша айтилган 7,1 млн сўмнинг барчаси тўлаб берилган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кимсан 27 июл 2020 23:59
    Менимча юкорилагилар колдирилган изохларни укиса хакикий ахволни билиб олди Минбардаги ёлгон хисоб узи укиб хакикатдан шунлай эканда хурсанд булиб рахбарни ишонтирдим деб юраверади
  2. Тураев Т врач 27 июл 2020 19:05
    Сурходаре Деновда хам Бир тийин тулангани йук
  3. Yulduz 27 июл 2020 12:51
    Хаммаси елгончи самарканд вилоятидаги шифокорларни маоши оширилмади масалан
    хаммаси огизда гапирилган елгонлар
  4. Фарход 27 июл 2020 01:58
    Энг катта угрилар СС вазирлигида
  5. КАМОЛИДДИН 27 июл 2020 00:47
    Нонкурлар шу инсонлар уришнинг биринчи Сафида туриб Жанг килишаяпти нохотки шу инсонларга ажратилган пуллар уз эгалари етиб бормайди...
  6. Осимжон 26 июл 2020 23:25
    Мангахам хали туланмади кунлик6% ва 25млн.
  7. кимсан 26 июл 2020 21:32
    Комилни фикрига кушилан.майда чуйда билан эмас биронта нахангни тутинг.Молия вазир уринбосари йигилишда 71 холатда техник сабаб билан деб хаммани алдади Яхшилаб урганилса бу жанобни куп кирдикорлари аниыланади

    Бунда асосий сабабчилари молиячилар пул йук деб тураверади.Уларга Президент карори зам бир пул.Агар мухтарам Президентимиз шахсан бу масалани кутармаганида шифокорлар бу устамани тушуда хам курмас эди.
  8. Анвар Ҳ. 26 июл 2020 16:16
    Самарқанд хокими Турдимов жанобларига:
    - Тез ёрдам врачлари Сиз мухтарамнинг "олтин фондингиз" эмасмиди ахир? Кечагина касалларнинг олдига дўхтирлар бормайдилаб турувдингиз. Шунчалик уларни авайлаб асраётган бўлсангиз, нега уларнинг 400 миллиондан ошиқ пулларини ўз вақтида олинишини таъминлаб бермадингиз, ўз контролингизга олмадингиз? Хозирги кунларда бундан ҳам биринчи даражали иш борми Сиз мухтарам учун?
  9. Комил 26 июл 2020 14:52
    Бизда хамма соха уз холига ташла куйилганини окибати бу кейин майдан баликларни эмас катта баликларни хам тутинглар
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тиббиёт ходимларига 9 млрд сўмдан кўпроқ пуллар тўлаб берилмагани маълум бўлди