Ўзбекистонда карантин чекловлари узайтирилди

Ўзбекистонда карантин чекловлари узайтирилди
Ўзбекистонда карантин чекловлари узайтирилди. Бу бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Аввалроқ ўрнатилган карантин қоидалари ўзининг ижобий натижасини берди. Сўнгги кунларда касаллик коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланмоқда.

Ушбу асосга кўра карантин қоидаларини 15 августга қадар узайтириш бўйича қарор қабул қилинди. Аввал ўрнатилган барча чекловлар ушбу санагача сақлаб қолинади. Хусусан:

1. Одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар ўтказиш тақиқланди.
2. Фуқаролар ижтимоий масофа сақлашлари ва 3 кишидан ортиқ тўпланмасликлари билдирилди.
3. Барча тиббий ниқобларни тақишлари шарт ва индивидуаль ҳимояга риоя қилишлари керак.
4. 65 ёшдан юқори ёшдагилар ўзларини яккалаши ва уйда қолишлари тавсия этилди.
5. Умумий овқатланиш жойлари, болалар боғчаси, буюм бозорлари, гўзаллик салонлари ва аввалроқ фаолияти тўхтатилган бошқа объектларнинг фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
6. Шунингдек, вилоятлараро транспортда ҳаракатланиш ҳам тақиқланади. Фақатгина Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ва ортга қайтишга рухсат берилади.
7. 31 июль, 1,2,8,9 август кунлари транспорт ҳаракати бутунлай тўхтатилади (шу қаторда таксилар ҳам). Ушбу кунларда махсус стикери борлар ва комиссия қарорига кўра ҳаракатланишга рухсат берилган транспорт эгаларигина автомашинада ҳаракатланишлари мумкин.
Бундан ташқари, тез тиббий ёрдамга муҳтожлар ёки шифокорга бориши керак бўлганларга ҳаракатланишга рухсат берилади.

Фуқароларга шунингдек, Қурбон хайитини оила даврасида нишонлаш тавсия этилди. Байрамни нишонлашда барча карантин қоидаларига риоя қилиш кераклиги айтилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдукодир 27 июл 2020 18:49
    Бу карантинди шахарга кулаш керак Кишлок жойларга керак эмас кишлокда яашайдиганлар декончилиги ва чарвоси билан аворо
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда карантин чекловлари узайтирилди