Аввалроқ хабар қилганимиздек, Ўзбекистонда карантин 15 августга қадар узайтирилди. Олдинги барча чекловлар ушбу санага қадар сақланиб қолинади.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларига:
1. Ходимларни масофавий ишлашга ўтказиш ёки таътилга чиқариб юбориш тавсия этилди. Бунда иш жойида фаолиятини юритиши шарт бўлган ходимларгина ишхонага келишлари кераклиги айтилди.
2. Ходимларни вақтинча хизмат сафарига юбормаслик топширилди.
3. Йиғилиш ва учрашувларни фақатгина онлайн режимда ташкил этиш топширилди.
4. Коронавирусга чалинган ходимларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.