Расмий маълумотларга кўра Тошкент, Фарғона ва Самарқандда 140 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда умумий зарарланганлар сони 20 531 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 31 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 26 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Маълум бўлишича, 26 июль куни Ўзбекистонда умумий ҳисобда 579 фуқароа коронавирусга чаилнган. Шунингдек, кун давомида 5 киши ушбу касалликдан вафот этган бўлса, 274 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда 9 310 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 152 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.