Қаршида автомобиллар ҳаракати тўхтатилади. Бу бўйича қарор вилоят махсус комиссияси томонидан қабул қилинди.
Автомобилда фақатгина стикерлари борлар ва республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинган рўйхатга кирувчилар ҳаракатланиши мумкин. Шунингдек, автомобилда тиббиёт муассасаларига бориш мумкин.
Қолган барча ҳолатларда автомашинада ҳаракатланиш тақиқланади. Эпидемиологик ҳолат ёмонлашгани учун ушбу қарорга келингани айтилмоқда. Тақиқлар 15 августга қадар амал қилади.