Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши давом этмоқда. Ушбу вазиятдан келиб чиқиб УПЛ таҳририяти Тошкент врачлар масалакасини ошириш институти профессори Машҳура Зоҳидова билан интервью уюштирди.
Интервью давомида профессорга “Ўзбекистонда вирус тарқалиши юқори чўққига чиқдими ёки ушбу жараён ҳали давом этяптими? Ёҳуд бу жараён энди юз берадими?” деган мазмунда савол берилди.
Профессор саволга қуйидагича жавоб берди:
“Бизда коронавирус тарқалишининг юқори чўққиси ҳозир кузатиляпти. Сўнгги вақтларда коронавирусга чалинганлар сони интенсив равишда кўпаймоқда. Ушбу жараёндан мамлакатда вирус тарқалишининг юқори чўққиси ҳозир кузатиляпти деган хулосага келиш мумкин”.
Тўлиқ интервьюни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.