Ўзбекистонда яна 100дан ортиқ фуқарода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун Тошкент шаҳрида яна 84 кишида, Тошкент вилоятида эса 48 кишида коронавирус аниқланган. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 20 952 нафарга етди.
Ҳозирда 9 588 нафар бемор даволанмоқда.