Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов Ўзбекистонда ҳали коронавируснинг биринчи тўлқини давом этаётгани ҳақида гапирди. Оқилов бу ҳақда ТВга берган интервьюси давомида маълум қилган.
Шу сабабга кўра иккинчи тўлқин ҳақида гапиришга эрта экани таъкидланди. Оқилов иккинчи тўлқин қачон бошланиши ҳақида ҳам гапирган.
«Иккинчи тўлқин ҳақида ўйлаш учун биринчи тўлқин тугаши керак. Охирги бемор тузалгач, маълум вақт ўтиб бошқа коронавирус бемори пайдо бўладиган бўлса, иккинчи тўлқин бошланади.
Ҳозир Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши биринчи тўлқиннинг чўққисига чиқмаган», деди Ҳабибулла Оқилов.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини бошлангани расман тан олингани ҳақида хабар берилган эди.