Ўзбекистонда 27 июль куни коронавирус билан зарарланиш кўрсаткичи бўйича антирекорд қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча юртимизда 678 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шунингдек, 5 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган. Кун давомида 569 нафар бемор соғайган.
Ҳозирда 9 414 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 214 нафари оғир, 83 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мамлакатда умумий зарарланганлар сони 21 209 нафарни ташкил этмоқда.