Тиббиёт ОТМларини "бюджет"га битирган талабалар карантин тугагунга қадар 1 йилгача вазият оғир бўлган ҳудудларга юборилади. Бу ҳақда “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармонида маълум қилингин.
Фармонга кўра ҚВП, поликлиникалардаги кичик ва ўрта тиббий ходимлар бўйича бўш иш ўринлари тиббиёт ўқув даргоҳлари битирувчилари, пенсионерлар ва бошқа тиббиёт мутахассислигига эга бўлган шахслар билан тўлдирилади.
Шу билан бирга, давлат гранти асосида ўқиб, тиббиёт ОТМларини битирганлар эса карантин тугагунга қадар 1 йилгача вазият оғир ҳудудларга жавлб этилади.