Давлат хизматлари агентлигининг 57 нафар ходими коронавирусга чалингани ва 1 нафари касалликдан вафот этгани маълум бўлди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, пандемия бошлангандан бери агентлик тизимида ишловчи 57 нафар ходимда COVID-19 аниқланган бўлиб, уларнинг бир нафари вафот этган ва 2 нафар ходим ушбу вирусдан соғайган. Қолганлар ҳозирда даволанмоқда.
Шу сабабга кўра агентлик фуқаролардан хизматлардан онлайн фойдаланишни тавсия этмоқда.