Ўзбекистонда яна 193 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда умумий зарарланганлар сони 21699 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, янги касалланиш ҳолатларининг 122 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 50 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 72 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 32 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 18 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни вақтда 9 549 нафар бемор даволанмоқда.