Қайси ҳудудларда пневмония ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди. Бу бўйича маълумот бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда эълон қилинди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда сўнгги 5 кунда коронавирусга чалинганлар сони 3 мингтага кўпайиб,умумий зарарланганлар сони 21 минг 700 нафарга етган.
Хусусан, Тошкент вилоятида 347 та, Қашқадарёда 193 та, Сурхондарёда 130 та, Самарқандда 123 та, Сирдарёда 83 та, Андижонда 79 та янги касалланганлар аниқланган.
Шунингдек, йиғилишда Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Наманган, Тошкент, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоғистонда пневмония ҳолатлари анча кўпайгани қайд этилди.