ССВнинг маълум қилишича бугун яна 276 кишида коронавирус аниқланган. Мамлакатда умумий зарарланганлар сони эса 22 169 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 153 нафари Тошкент вилоятида, 51 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, яна 12 нафари Фарғона вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 9 777 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 209 нафари оғир, 88 нафари эса ўта оғир аҳволда.