Ўзбекистонда яна 205 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда умумий зарарланганлар сони 22 374 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 190 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 94 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 96 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 11 нафари Андижон вилоятида, қолган 4 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, айни вақтгача Ўзбекистонда 403 нафар бемор соғайгани айтилмоқда.
Ҳозирда 9 577 нафар бемор даволанмоқда.