Ўзбекистонда яна 287 кишида коронавирус аниқланди. Айни вақтда мамлакатда умумий зарарланганлар сони 22 872 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 58 нафари Тошкент шаҳридаги карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 116 нафари Тошкент вилоятида, 43 нафари Самарқанд вилоятида, 23 нафари Андижон вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, яна 11 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозир 9803 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.