Халқ таълими вазирлиги ўқув йилини бошлашнинг 3 хил вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.
1. Мамлакатда эпидемиологик вазият яхшилнаса ўқиш одатий ҳолда бошланади. Бу вазирлик ва ўқитувчилар учун энг мақбул йўл.
2. Агар пандемия билан боғлиқ ҳолат яхшиланмаса, ўқишлар мамлакатда пандемия бошланганда қандай бўлган бўлса ўша кўринишда, яъни онлайн режимда бўлади.
3. Мактаблар синф тизимига ўказилади. Фақат маълум бир ҳудуд, мактаб ҳолатидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг онлайн дарсларда ёки мактабдаги дарсларда билим олиши давом эттирилади.
Таъкидлаш жоиз, агар ўқиш мактабда бошланган тақдирда ҳам ота-оналар фарзандларини мактабга юбормасликка ҳаққи бор. Давомат эркин бўлади ва болалар ўқишларини онлайн режимда давом эттиришлари мумкин бўлади. Бу бўйича якуний хулоса махсус комиссия томонидан қабул қилиниши таъкидланди.