Тошкентда "Ўзекспомарказ"даги тақсимлаш марказида аҳволи яхшиланиб, кетишни истамаётганлар худбинликда айбланди. Бу бўйича лавҳа "Ўзбекистон24" телеканалида намойиш этилди.
Тайёрланган видеолавҳада аҳволи яхшиланган фуқаролар намойиш этилди ва уларга энди уйига бориб даволаниши мумкинлиги айтилганда, фуқаролар яна 1-2 кун қолишни хоҳлаётганини билдирган. Бу вақтда эса кўчада яна юзлаб фуқаролар ушбу тақсимлаш марказида даволанишга имконияти бўлмаётгани таъкидланган.
Маълум бўлишича, кунига ушбу марказга Тошкентнинг турли ҳудудларидан 200 дан ортиқ беморлар олиб келинмоқда. Қуйида телеканал томонидан тайёрланган видеолавҳани ҳавола этамиз.