ССВ томонидан Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар бўйича маълумот янгиланди. Мамлакатда яна 206 кишида вирус аниқланиб, умумий зарарланганлар сони 23078 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 9 512 нафар бемор даволанмоқда.