Соғлиқни сақлаш вазири шифохонада даволанмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Алишер Шодмонов Республика Кардиология Марказида даволанмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра вазир режали даволаш муолажаларини олмоқда.
ОАВда тарқалган хабарларга кўра вазир 29 июль куни шифохонага ётқизилган. 3-4 кун ичида у шифохонадан чиқиши кутилмоқда. Ҳозирда вазир ўзини яхши ҳис этмоқда. Таъкидлаш жоиз, вазирнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлар рад этилди.