Бехзод Мусаевга Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, бу бўйича ҳукумат қарори имзоланган ва унга кўра Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Анварович Мусаев бир вақтнинг ўзида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажаради.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов шифхонода даволанаётгани хабар қилинган эди.