Ўзбекистонда кеча, 30 июлда кун давомида 686 киши коронавирусга чалинган бўлса, 743 нафар бемор ундан соғайди.
Ҳозирда мамлакатда умумий касалланганлар сони 23 271 нафарга, соғайганлар эса 13 680 нафар бўлди. Шунингдек, кун давомида 5 нафар бемор вафот этгани айтилмоқда.
Айни вақтда 9 455 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.