5 та ҳудудда 287 кишида коронавирус аниқланди. Умумий зарарланганлар сони эса 23558 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 112 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Сирдарё вилоятида, 17 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Наманган вилоятида ҳамда 10 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 9741 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.