Ўзбекистонда яна 245 нафар фуқарода COVID-19 аниқланди. Мамлакатда умумий зарарланганлар сони 23 773 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Бухоро вилоятида, 19 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, айни вақтгача юртимизда 524 нафар бемор тузалиб, умумий соғайганлар сони 14 204 нафар бўлди.
Ҳозирда 9 430 нафар бемор даволанмоқда.