Тармоқларда бир нечта мурдалар тасвирланган видео тарқалган эди. Расмийларнинг маълум қилишича, ушбу видео ҳақиқатдан Ўзбекистонда суратга олинган.
Мазкур видео шу йил 28 июнь куни тасвирга олинган. Ўша куни Россиядан чартер рейс билан "Груз 200" кўринишида 16 та мурда келган. Видеода айнан ўша мурдалар тасвирланган. Видеода Республика Патологик анатомия марказининг аутопсия бўлими кўрсатилган. У ерда хоразмлик магистр талабалар ўз оила аъзоларига Тошкентда қандай иш билан бандлигини кўрсатиш мақсадида видеога олиб, уларга юборган.
Видео тармоқларга 18 июлда тарқаб кетган. Ушбу видеода коронавирусдан вафот этганлар тасвирланнмагани маълум қилинди.