Тошкентда 44 ёшли шифокор коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Олмазор туман ҳокимлиги хабар қилди.
18-сонли поликлиниканинг 44 ёшли шифокори, хирург Баҳром Шукуруллаев 31 июлда вафот этди. Шифокор Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказида ишлаб келаётган бўлган.
"У коронаиврус инфекциясига қарши курашди. Беморларга ёрдам бериш учун ҳамма нарса қилди", - дейилади ҳокимлик ахборотида.