“Anhor-Lokomotiv” паркида янги аттракцион ишга туширилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи"
Айтиш керакки, мазкур қурилма юртимиздаги энг баланд ҳисобланади. Яъни “Анҳор юлдузи” номли мазкур чархпалакнинг энг баланд нуқтаси 72 метрни ташкил этиб, унда 48 та ёпиқ кабиналар мавжуд.Шундан 8 таси “VIP” турда бўлиб, унинг оддий кабиналардан фарқи тўрт кишига мўлжалланган ва юмшоқ ўриндиқлар билан жиҳозланган. Оддий кабиналар эса ўз ичига 6 кишини сиғдиради.
Кабиналар ўзига хос иллюминациялар билан безатилган. Шу билан бирга, ундан пойтахтимиз манзарасини томоша қилиш имконияти мавжуд.
Бир вақтнинг ўзида 272 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган чархпалакнинг тўлиқ айланиш вақти 12 дақиқани ташкил этади.
Боғ мутасаддиларининг айтишича, чархпалакда бир марта айланиш нархи оддий кабиналар учун 12, “VIP” учун 20 минг сўм этиб белгиланган.