Айни вақтга қадар Ўзбекистонда яна 296 кишида коронавирус аниқланиб, умумий зарарланганлар сони 25 336 нафарга етди.
Янги касалланганларнинг 277 нафари Тошкентда, 19 нафари эса Андижонда қайд этилган.
Эътиборли жиҳати, бугун 534 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар сони 15 833 нафарга етди. Ҳозирда 9 352 нафар бемор даволанмоқда.