Самарқандда карантин қоидаларини бузган тадбиркор катта миқдорда жаримага тортилди. Бу ҳақда Пайариқ туман ҳкоимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, тумандаги “Шер” мини маркетининг 44 ёшли раҳбари ўз дўконида карантин қоидалари бузилгани учун ЭКИҲнинг 30 баравари миқдоридаги жаримага тортилган.
Ҳокимлик бу каби ҳолат яна кузатилса қаттиқроқ жазо борлигини, 3 августдан кучлироқ рейдлар ўтказилишини эслатиб, хушёрликка чақирган.