Фарғонада тиббиёт ходими коронавирусга чалинган фарзандини яширинча даволаб ўзи ва ҳамкасбларини вирус билан зарарлади. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров маълум қилди.
Унинг айтишича, Қува туманида тиббиёт ходими фарзандини яширинча даволашга ҳаракат қилган ва бунинг ортидан ўзи ҳамда ҳамкасбларини ушбу касаллик билан зарарлаган. Ҳозирда уларга тиббий муолажалар қилинаётгани маълум қилинган.
Шунингдек, улар билан мулоқотда бўлганларнинг барчасидан тест олиниб, даволаш ишлари бошланган.