Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус штаб аъзоси Ҳабибулло Оқилов ТВга берган интервьюсида бугунги кундаги соғлиқни сақлаш тизимидаги аҳвол ҳақида гапирди.
Унинг айтишича, агар мамлакатда карантин юмшатилиб бу ҳолат касаллар сонининг ортишига олиб келадиган бўлса, соғлиқни сақлаш тизими ва маҳаллий ҳокимиятлар бунга тайёр. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳозирда ортиқча ваҳимага ҳеч қандай ўрин йўқ ва керакли асбоб-ускуналар мавжуд. Вазият жиловланган, шифокорларимиз тайёр, дейди Оқилов.
Унинг таъкидлашича, коронавирусга чалинганларни даволаш учун мослаштирилган клиникалар бўшагандан сўнг улар яна аввалги ишига қайтарилади.