Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида бўлиб ўтган навбатдаги брифингда айни шу саволга жавоб берилди.
Маълум бўлишича, карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати «Темир дафтар» деб юритилар экан.
Унинг фаолияти фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликда мустаҳкамланади. Ушбу рўйхатга қуйидагилар киритилиши маълум қилинди.
➖ кам таъминланган;
➖ ногиронлиги бўлган;
➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
➖ якка-ёлғиз кексалар;
➖ доимий ишсиз фуқаролар;
➖ карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;
➖ оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайтиб келинган фуқаролар.
Шунингдек, масъуллар ушбу рўйхат асосида қилган ишларини махсус сайтга рақамли имзо калити орқали электрон шаклда жойлаб боради. Вазирлик вакилининг қўшимча қилишича, «Темир дафтар»га киритлган оиланинг камида бир нафар аъзосини иш билан таъминлаб, муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.