Ҳабибулло Оқилов 15 августдан кейин карантин чекловлари юмшатилиши бўйича журналистлар томонидан берилган саволга жавоб берди.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус штаб аъзосининг айтишича карантинни юмшатиш касалланганларнинг сони камайиши билан боғлиқ. Штаб аъзоси қайси ҳолатда карантин юмшатилиши ҳақида гапирди.
"15 август ҳақида гапирдаган бўлсак. Бизда ҳали яна салкам 2 ҳафта вақтимиз бор. Агар шу вақт давомида мана шунақа динамика кузатиладиган бўлса, эртага 500, индинга 450 кейин 400 нафардан кунига касаллик аниқланиб борса ва шу атрофда турса албатта 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ўшанда биз шу таклиф билан махсус комиссияга чиқишимиз мумкин", - дейди Оқилов.