Ўзбекистондаги вилоятларнинг бирида карантин чоралари юмшатилмоқда

Ўзбекистондаги вилоятларнинг бирида карантин чоралари юмшатилмоқда
Фарғона вилоятида хусусий боғчалар, сартарошхоналар, гўзаллик салонлари ва буюм ҳамда чорва моллари, қурилиш маҳсулотлари бозорлари фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш штабининг йиғилишида маълум қилинган.

Карантин қоидалари вилоятдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб босқичма-босқич юмшатилиб борилиши таъкидланди. Бозорлар, савдо марказлари, хусусий боғчалар, сартарошхоналар, гўзаллик салонлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш кераклиги белгиланди. Хусусий боғчаларда машғулотлар 15 нафар кишидан ошмаган гуруҳларда ташкил этилиши бегиланди. Шунингдек, у ерда доимий дезинфекция ишлари олиб борилиши, кириш ва чиқишда ҳарорат ўлчаниши ҳамда дезинфекцион тунеллар қўйилиши кераклиги таъкидланди. Худди шундай талабларга бозорлар ва савдо марказлари ҳам бўйсуниши кераклиги қайд этилди.

Сартарошхоналар ва гўзаллик салонларига эса ижтимоий масофани сақлаган ҳолда «Битта хизмат кўрсатувчи шахс – битта мижоз» тамойилига бўйсуниб, тиббий халат, тиббий ниқоб, юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган равишда фаолият юритишлари белгилаб қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистондаги вилоятларнинг бирида карантин чоралари юмшатилмоқда