3 августда Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони соғайганлардан камроқ бўлди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча, 3 август куни Ўзбекистонда кун давомида 748 киши коронавирусга чалинган бўлса, 755 нафари ундан соғайди. Шунингдек, кун давомида 6 нафар бемор вафот этди.
Айни пайтда 8 880 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.