Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони ошишда давом этмоқда. Бугун яна 249 кишида коронавирус аниқланиб, умумий зарарланганлар сони 26 550 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Тошкент вилояти, 79 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Хоразм вилоятида, яна 14 нафари Навоий вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 9 127 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.