Ўзбекистонлик шифокорлар коронавирус билан касалланганларнинг кайфиятини кўтариш учун рақсга тушди. Шифокорлар иштирокидаги рақс видеоси тармоқларда кенг тарқалди.
Видеода шунингдек, беморлар ҳам ётган ҳолда рақсга тушишга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Шифокорлар шундай йўл билан уларнинг кайфиятини кўтармоқчи бўлган.
Ҳозирча видео айнан қайси шаҳарда олингани маълум эмас. Тармоқ фойдаланувчилари шифокорларнинг ушбу ҳаракатини юқори баҳолади. Фойдалнувчиларнинг аксарияти пандемияга қарши курашаётган мамлакатимиз шифокорлари энг яхшилари эканини таъкидлади.