Икки нафар тиланчилик қилиб юрган қизлар қўшимча кучлар чақирилган ҳолда ИИБга олиб борилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 3 август куни икки нафар 18 ва 19 ёшли қизлар пойтахтдаги чорраҳаларнинг бирида тиланчилик қилиб юриб, автомобиль ҳаратига ҳалақит берган. Буни ИИБ ходимлари кўриб қолиб, уларни ИИБга олиб бормоқчи бўлган. Бу орада эса икки қиз уларга қаттиқ қаршилик қилиб, атрофдагилар эътиборини тортмочқчи бўлган. Шундан сўнг яна қўшимча кучлар чақирилиб, қизлар ИИБ биносига олиб борилган.
Уларга қилган ишлари бўйича тушинтириш берилган. Хусусан, тиланчилик учун жавобгарлик бор эканлиги айтилган ва улар бу ишни биринчи марта қилганликлари учун кечирилган.