Ўзбекистонда оилалар ажралиши қайси ҳудуда кўп кузатилаётгани маълум қилинди. Бу бўйича маълумот бугун бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева томонидан тақдим этилди.
Боймирзаеванинг таъкидлашича, биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда 12 минг 810 та оила ажрашган. Бу ўтган йилнинг айни шу вақтидаги кўрсаткичга нисбатан 3 минг 151тага кам экани айтилди.
Шунингдек, аҳоли сони кўп бўлгани учун Ўзбекистонда Тошкент шаҳри ва Андижонда ажрашишлар сони кўп экани қайд этилган. Хусусан, йил бошидан бери Тошкентда 1692 та оила ажрашган, Андижонда эса 1498 та оилада шундай ҳолат кузатилган. Энг кам ажрашиш ҳолати Навоий вилояти (447 та оила ажрашган), Жиззах вилояти (489 та оила ажрашган) ва Хоразм вилоятларида (497 та ажрашган) кузатилган.