Давлат тест маркази тест имтиҳонлари юзасидан расмий маълумот берди. Аввалроқ тармоқларда имтиҳонлар санаси маълум бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
ДТМ ҳали имтиҳон санаси маълум эмаслигини таъкидлади. Шунингдек, ҳозирда тест ўтказишнинг ҳар хил йўллари устида бош қотирилмоқда.
"Ҳаммаси аниқ бўлганда сўнг биз ОАВ орқали барча маълумотларни берамиз. Ҳар хил норасмий хабарларга ишонмалсикни сўраймиз. Бу бўйича ҳали аниқ сана маълум бўлгани йўқ. Ҳозирда марказимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан барча вариантларни ўйлаб кўрмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз абитуриентлар хавфсизлигини таъминлаш", - дейилади марказ ахборотида.