Бир неча кунлардан сўнг 2018 йил ҳам тарих зарварақларига муҳрланади. Шуларни инобатга олган ҳолда “Ижтимоий фикр” маркази аҳолини айнан қайси масала кўпроқ ўйлантириши ва ҳавотирга солиши юзасидан ижтимоий сўров ўтказди, дея хаюар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Сўров натижасига кўра долзарб муаммолар аниқланди. Масалан, сўровда қатнашган 62,7 фоиз аҳоли самарали меҳнат бозорини ташкил этиб, бандлик ва меҳнат масаласидаги муаммоларни ечиш кераклигини таъкидлаган. Аҳолининг учдан бир қисмини эса коммунал хизматларга нархларнинг юқориилиги, миграция дарачасининг ўсиб бораётгани ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ҳавотирга солиши аниқланди.