Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 250-сонли мактабнинг ўқувчилари Гулирухбону Шокирова ва Абдулворис Миркомилов хориждаги 30 дан ортиқ ОТМларга ўқишга кирди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, Гулирухбону Шокирова 2019-2020 ўқув йилини олтин медалга битирган ўқувчвилардан бири ҳисобланади. Абдулворис Миркомилов ҳам шунингдек, илмий олимпиадаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган.
Вазирлик маълумотига кўра Гулирухбону Шокирова 33 ОТМга, Абдулворис Миркомилов эса 35 ОТМга кирган.