Ўзбекистонда кунлик ўлим статистикаси маълум қилинди. Бу бўйича статистик маълумот Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ражаббой Исроилов томонидан тақдим этилди.
Штаб аъзоси АОКА биносида бўлиб ўтган брифинг давомида бу ҳақида гапирди. Журналистлар билан учрашув 5 август куни ташкил этилди.
Исроилов Ўзбекистонда кунлик ўлим статистикаси мамлакатнинг умумий аҳолисига 500-600 нафарга етишини маълум қилди. Бу ҳар хил ёшдаги фуқароларни қўшиб ҳисоблаганда келиб чиққан статистик маълумот экани айтилди. Булар орасида инфекцияга чалинганлар ҳам бўлиши мумкинлиги қайд этилди.
“Июль ойида ёзги чилла бўлгани учун бу рақамлар кўпайган бўлиши, шубҳасиз”, – дея қўшимча қилди штаб аъзоси.
Таъкидлаш жоиз, пандемия даврида коронавирусдан 171 киши вафот этди. Коронавирус инфекциясидан вафот этганларнинг аксариятида бошқа сурункали касалликлари ҳам мавжуд бўлгани айтилган эди.