Ўзбекистонда яна 276 кишида коронавирус анилқланди. Умумий зарарланганлар сони 28 069 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 129 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 9 113 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.